31 мар 2019
Мирзиёев Наврўзни Каримовдан ўзгача нишонлади
Ozodlik radiosi muxbiri
3:48
16 КОММЕНТАРИЕВ
Ozodlik radiosi muxbiri
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз муносабати билан Ўзбекистон телевидениеси орқали халққа табрик йўллади. Бу йил Наврўз байрами Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида халқ сайиллари кўринишида нишонланмоқда. Байрам арафасида мамлакат бўйлаб ўтказилган махсус амалиётда эса 634 одам қўлга олинди.20 март куни Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишланган байрам тадбирлари Тошкентнинг Абдулла Қодирий номидаги паркда бўлиб ўтди.Унда иштирок этган президент Шавкат Мирзиёев Наврўз муносабати билан ўзбек халқини табриклади ва бу йилги байрам "Халқ билан мулоқот йили" боис, халқ сайиллари шаклида нишонланаётганини таъкидлади:"Азиз ватандошлар! Она диёримизга, барчамиз орзиқиб кутган, гўзал ва дилбар фасл – Наврўзи олам кириб келмоқда. Ана шу улуғ айём – шарқона янги йил билан, каттаю кичик барча юртдошларимизни, чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Мана шу қутлуғ кунда сиз азизларга, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман!"Бу йил Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати аҳолига 3 кунлик таътил берилди. Президент Шавкат Мирзиёев бу борада 16 март куни имзолаган фармонда, жумладан: “Наврўз умумхалқ байрамининг мамлакат маънавий ҳаётидаги улкан роли ва аҳамияти ҳисобга олган ҳолда ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 18 март -шанба кунги дам олиш 20 март-душанба кунига кўчирилди", дейилади.Одатдагидек, бу йил ҳам 19 март куни 21:00 дан бошлаб, Тошкентда айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланди. Бундан ташқари, халқ сайллари ўтказиладиган жойлар яқинида ҳам, зарурат туғилган тақдирда, ҳаракат вақтинча тўхтатилиши мумкинлиги билдирилди.Ўзбекистонда Наврўз байрами арафасида ўтказилган “Тозалаш – Аксилтеррор” амалиёти давомида эса турли қонунбузарликларни содир этгани учун қидирувда бўлган 634 одам қўлга олинди.Журналистларга бу борада ахборот берган ички ишлар вазири ўринбосари Даврон Назармуҳаммедвонинг айтишича, амалиёт давомида доимий ёки вақтинча пропискасиз яшаётган ватандошларни, ватандошлиги йўқ шахсларни ва мамлакат ҳудудида бўлиш тартибини бузган хорижликларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилган.Вазир ўринбосари Наврўз куни сайллар ўтказилувчи 262 ҳудудда хавфсизлик кучайтирилган тартибда қўриқланишини маълум қилди. Бундан ташқари жамоат тартибини ва ёнғин хафсизлигини таъминлаш бўйича чоралар ҳам кучайтирилди.Бу йилги Наврўз байрами арафасида ҳам Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан 11-12 март - шанба ва якшанба кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.Бундан ташқари, Наврўз муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб маҳаллий ҳокимиятлар корхона ва ташкилотлар ходимларидан бир кунлик иш ҳақини "Маҳалла" хайрия жамоат фондига ўтказишни сўралганидан шикоят бўлди.Озодлик қўлга киритган ҳужжатга кўра, айни тадбир Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси томонидан 2 мартда қабул қилинган 208-Ф сонли фармойиш асосида амалга оширилган.
Ozodlik radiosi muxbiri
Озодлик суҳбатлашган маҳаллий ҳокимият ва "Маҳалла" хайрия фонди вакиллари бир кунлик маошни тўплаш ихтиёрий-мажбурий равишда олиб борилаётганини эътироф этдилар.
Сардор ☆☆☆☆☆
Умриз узок булсин азиз юртбошимиз. Оллох сизни узи асрасин.
Узбегим Фаргона
Бутун Узбекистонга Навруз муборак булсин
Сардор ☆☆☆☆☆
Сизга хам муборак юртдошим!
Master 9010
Рахмат табрик учун Шовкат Миромович Мирзиёев Оллох сиздан рози булсин дунё тургунча туринг Юртимизнинг тинчлик фарогонлиги сизнинг кулингизда. Биз сизбилан фахирланамиз
Узбегим Фаргона
Рахмат сог булинг
udalet Udalet
Хайт билан хам официально табрикласа нур устига аъло нур бўлади
Т М
Рахмат!!!!!!
К А Х А U Z
Барчани Наврўз яъни кўклам байрами билан табриклайман.умид билан эккан хосилларига барака берсин.
Толик Б
Спасибо большое господин президент Шавкат Миромонович.
Толик Б
Всем с праздником дороги граждане Узбекистана
Толик Б
Мы любим наш УЗБЕКИСТАН
botir shukur
Шавкат Миромонович анча ёшлашибдилар ми?
Жанна Д Арк
Аллохга бехисоб шукур .
Сардор ☆☆☆☆☆
Халкимизни мехри тушяпти. Ишончимизни оклаяпти. Албатта умид ва ёш берадиде бу.